АсосийСИËСАТ

"Муаммо тизимнинг бошқарувида!" — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёқилғи-энергетика тармоғидаги келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

'"Муаммо тизимнинг бошқарувида!" — Президент'ning rasmi

Йиғилишда давлат раҳбари энергетика соҳасидаги ислоҳотлар ва мавжуд муаммоларга тўхталди.

"Очиқ айтиш керак. Энергетикада муаммо маблағда эмас, чунки қанча керак бўлса, топиб беряпмиз. Муаммо тизимнинг бошқарувида!" — деди Президент.

Қайд этилишича, сўнгги ўн йилда энергетика соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилган. Соҳада хусусий сектор ва хорижий инвесторлар учун имкониятлар яратилиб, тегишли қонун ва қарорлар қабул қилинган.

Президент инвесторлар билан бир неча бор шахсан учрашиб, уларнинг таклифларини эшитганини таъкидлади. Йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилиб, инвесторларга тегишли кафолатлар берилган.

Натижада энергетика соҳасига 23 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилди. Ҳудудларда умумий қуввати 9,5 гигаватт бўлган электр станциялари ишга туширилди. Бунинг натижасида электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ички эҳтиёжни тўлиқ қоплайдиган қувватлар яратилди.

Шунингдек, сўнгги йилларда электр ва газ тармоқлари, подстанциялар, трансформаторлар ҳамда газ тақсимлаш қурилмаларини янгилаш учун 30 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Бу олдинги 25 йилда сарфланган маблағдан 6 баробар кўп.

Йиғилишда ёқилғи-энергетика соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва тармоқ бошқарувини такомиллаштириш бўйича келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    "Муаммо тизимнинг бошқарувида!" — Президент - Darakchi.uz