Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этиш учун Туркманистоннинг "Аваза" миллий сайёҳлик зонасига келди. Давлат раҳбарини Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кутиб олди.
Саммит доирасида Давлат раҳбарлари кенгашининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги йиғилишлари ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.
Тадбирлар якунида қатор ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.






