АсосийСИËСАТ

МДҲ давлатлари раҳбарлари миллий таомлар фестивалига ташриф буюрди

Фестиваль доирасида Ўзбекистон павильонида мамлакатнинг турли ҳудудларига хос миллий таомлар ва ширинликлар тақдим этилди.

'МДҲ давлатлари раҳбарлари миллий таомлар фестивалига ташриф буюрди'ning rasmi

Меҳмонлар нон ёпиш ва сомса пишириш жараёнлари билан танишди. Шунингдек, Риштон, Бухоро, Марғилон ва Самарқанд ҳунармандларининг ижод намуналари намойиш қилинди.

Миллий куй-қўшиқлар эса Ўзбекистон экспозициясига алоҳида файз бағишлаб, тадбирнинг мазмун-моҳиятини янада бойитди.

    Бошқа янгиликлар