Бу ҳақда Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Урганч шаҳрида фаолият юритувчи "PITNAK ESHIK OYNA" МЧЖ бино-иншоотига табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун 72 миллион сўмлик далолатнома расмийлаштирилганидан норози бўлиб, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган.
Мурожаат ўрганилиши давомида "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ва унинг "Ҳудудгаз Хоразм" газ таъминоти филиали томонидан далолатнома асоссиз тузилгани аниқланган.
Шундан сўнг Рақобат қўмитасининг махсус комиссияси томонидан "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилгани юзасидан "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг "Ҳудудгаз Хоразм" газ таъминоти филиалига нисбатан иш қўзғатилган.
Аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва ортиқча ҳисобланган 72 миллион сўмлик қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
Натижада "PITNAK ESHIK OYNA" МЧЖнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тикланган ҳамда тадбиркорга асоссиз ҳисобланган қарздорлик бекор қилинган.






