АсосийСПОРТ

Инфантино Жаҳон чемпионати танқидчиларига мурожаат қилди

У ўз фикрларини Instagram’даги саҳифасида эълон қилди.

'Инфантино Жаҳон чемпионати танқидчиларига мурожаат қилди'ning rasmi

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2026 йилги Жаҳон чемпионати танқидчиларига очиқ хат билан мурожаат қилди. У ўз фикрларини Instagram’даги саҳифасида эълон қилди.

"Сизлар нафрат ва танқидга шунчалик берилиб кетдингизки, асосий нарсани кўрмай қолдингиз. Сизлар четдан туриб танқид қилаётган бир пайтда, биз ФИФАда дунёдаги энг йирик спорт мусобақасини ташкил этиш, уни юқори савияда ўтказиш ва мухлисларга тақдим этиш учун тинмай меҳнат қилдик. Биз мусобақа давомида ҳеч қандай зўравонлик ёки жиддий ҳодисага дуч келмадик. Хавфсизлик тўлиқ таъминланди, стадионларда эса фақат қувонч ва бахт ҳукм сурди", — деди 56 ёшли Жанни Инфантино.

ФИФА раҳбари айрим баҳсли ҳакамлик қарорлари футболнинг табиий қисми эканини таъкидлади.

"Айрим вазиятларда сариқ ёки қизил карточкалар бўйича хатолар, шунингдек, кейинчалик футболчиларни дисквалификация қилмаслик ҳақидаги қарорлар одатий ҳолдир. Бундай амалиётлар дунёнинг энг йирик чемпионатларида ҳам қўлланилади ва кенг қабул қилинган. Қизиғи шундаки, айнан шу тизимдан фойдаланадиган мамлакатлар ҳам бизга танқид билан чиқмоқда", — деди Инфантино.

У турнир давомида барча жамоаларга тенг муносабатда бўлинганини ҳам қайд этди.

"Эрон АҚШга ҳеч қандай ҳодиса ёки можаросиз кирди. Эрон терма жамоасига виза берилди, чунки футбол — тинчлик ҳақида. Бу сиёсат эмас. Шунингдек, жиддий соғлиқ муаммолари ёки бошқа қийинчиликларга дуч келган мамлакатлар вакилларига ҳам визалар берилди", — деди ФИФА президенти.

    Бошқа янгиликлар

    Инфантино Жаҳон чемпионати танқидчиларига мурожаат қилди - Darakchi.uz