У мазкур ҳужжатдан кўп йиллар давомида турли давлатларга сафар қилиш учун фойдаланиб келган.
Георгий Сорокин 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У спорт устаси ҳисобланади. Жиноий фаолиятини 18 ёшида бошлаган ва дастлаб етти йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Кейинчалик у Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда содир этган жиноятлари учун бир неча бор жавобгарликка тортилган. Сорокин босқинчилик, талончилик, товламачилик, ноқонуний қурол-яроғ ва гиёҳвандлик воситаларини сақлаш каби жиноятларда айбланган.
Тергов маълумотларига кўра, 2021 йилда “Жора Ташкентский” шериклари билан Тошкент шаҳрида умумий қиймати 350 минг АҚШ долларига баҳоланган иккита уйни ўзлаштириб олган. У хонадон эгасини қўрқитиб, дўппослаган ва зўрлик ишлатган ҳолда уйларни шериклари номига расмийлаштиришга эришган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Айни пайтда Георгий Сорокин жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистонга олиб келинган.






