АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Остона шаҳри халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Нурлан Нурлибек ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

'Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи якунланди.

Остона шаҳри халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Нурлан Нурлибек ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Остона шаҳридаги “Барыс Арена” муз саройида бўлиб ўтган “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Мазкур тадбирда давлат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва спорт соҳаси вакиллари қатнашди.

Амалий ташриф дастурини якунлаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

    Бошқа янгиликлар