Маросим Чўлпонота шаҳридаги Чингиз Айтматов номидаги “Руҳ Ордо” маданият марказида ташкил этилди. Давлат раҳбарини Қирғизистон Президенти Садир Жапаров кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шундан сўнг Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини бир-бирига таништирди.
Расмий кутиб олиш маросимидан кейин давлат раҳбарлари биргаликда суратга тушди. Шундан сўнг олий даражадаги Ўзбекистон–Қирғизистон музокаралари бошланди.






