АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон ва Қирғизистон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади

Қирғиз Республикасига амалга оширилаётган давлат ташрифи доирасида олий даражадаги Ўзбекистон–Қирғизистон музокаралари якунланди.

'Ўзбекистон ва Қирғизистон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади'ning rasmi

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқувчи Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.

Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама қатор ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Жумладан, Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегарасининг участкалари тўғрисидаги шартнома, “Чашма” булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги битим, давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги битим, олий таълим соҳасидаги кредитларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим имзоланди.

Бундан ташқари, давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённома, фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга баённома ҳамда Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-рекреация хўжалиги объектлари тўғрисидаги битимга баённома алмашилди.

Томонлар, шунингдек, 2026–2027 йилларга мўлжалланган маданият соҳасидаги тадбирлар режаси, туризм соҳасидаги қўшма ҳаракатлар режаси, агросаноат мажмуаси соҳасидаги амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқлади.

Шу билан бирга, Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти Тон туманида жойлашган “Бўстон” пансионати тўғрисидаги шартнома ҳам имзоланди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон ва Қирғизистон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади - Darakchi.uz