АсосийЖАМИЯТ

Қирғизистонда Ўзбекистон чегарасига чиқувчи ерости туннели аниқланди

Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши кураш хизмати ходимлари чегара ҳудудида ерости туннели қазилаётгани ҳақида тезкор маълумот олган.

'Қирғизистонда Ўзбекистон чегарасига чиқувчи ерости туннели аниқланди'ning rasmi

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Ўзбекистон билан давлат чегарасига чиқувчи ерости туннели аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур йўлакдан товарларни контрабанда йўли билан ноқонуний олиб ўтишда фойдаланилган бўлиши мумкин.

Боткен вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилишича, Экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши кураш хизмати ходимлари чегара ҳудудида ерости туннели қазилаётгани ҳақида тезкор маълумот олган.

Текширув ишлари давомида Қадамжай туманидаги Исҳоқ-Полотхон айыл аймагига қарашли Чечелик қишлоғида жойлашган ташлаб кетилган уйдан Ўзбекистон ҳудуди томон йўналган ерости йўлаги аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, туннелнинг чуқурлиги тахминан 12 метр, кенглиги эса 1,5 метрни ташкил этади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу ерости йўлаги Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегараси орқали товарларни ноқонуний олиб ўтиш мақсадида қазилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, туннелни қазиш, ундан фойдаланиш ва эҳтимолий контрабанда фаолиятига алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Қирғизистонда Ўзбекистон чегарасига чиқувчи ерости туннели аниқланди - Darakchi.uz