АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 86 ёшли аёлнинг уйи бошқа шахс номига расмийлаштирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалган 86 ёшли аёл билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

'Тошкентда 86 ёшли аёлнинг уйи бошқа шахс номига расмийлаштирилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёлғиз қолган кекса аёлга ҳеч ким қарамаётгани ҳақидаги видеолар кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Шундан сўнг мутасадди идоралар томонидан ҳолат ўрганилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига кўра, текширувлар давомида пенсионер аёл қарамовсиз қолдирилгани ҳақидаги маълумотлар тасдиғини топмаган. Қайд этилишича, у ижтимоий ходим назоратида бўлиб, зарур ёрдам билан таъминланган. Шунингдек, хавфсизлик чораси сифатида хонадондаги газ жўмраги вақтинча ечиб қўйилган.

Бироқ Бош прокуратура текширувлари давомида аёлга тегишли бўлган квартира 2025 йил сентябрь ойида олди-сотди шартномаси асосида бошқа шахс номига расмийлаштирилгани аниқланган.

Ҳозирда тергов ушбу битим қандай шароитда тузилганини ўрганмоқда. Хусусан, кекса аёл ҳужжатларни имзолаш вақтида ўз ҳаракатларининг мазмун ва оқибатини тўлиқ англаган ёки англамагани, шунингдек, фирибгарлик аломатлари мавжудлиги текширилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси тўртинчи қисми "а" банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар