Ер силкиниши Тошкент шаҳри ва унга яқин ҳудудларда сезилган.
Маълумотларга кўра, зилзиланинг сезилиш кучи қуйидагича бўлган:
— Учтепа туманида — 3 балл;
— Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларида — 2–3 балл;
— Олмазор, Зангиота, Яккасарой, Сергели, Миробод ҳамда Юнусобод туманларида — 2 балл.
Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки моддий зарар етгани ҳақида маълумот берилмаган.






