Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяҳу ҲАМАС қуролсизланиш бўйича келишувни бузиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Шу боис у мазкур келишувни очиқ танқид қилиши ёки октябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловлардан олдин Исроил қўшинларини Ғазо сектори ҳудудидан олиб чиқиши эҳтимоли паст.
Бу ҳақда Исроилдаги манбага таяниб, CNN хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, Нетаньяҳу ҲАМАС келишув шартларига амал қилмаслигини кутмоқда.
Шу сабабли Исроил ҳукумати яқин вақт ичида Ғазодаги ҳарбий иштирокини қисқартириш ёки қўшинларни олиб чиқиш бўйича қарор қабул қилиши эҳтимоли кам деб баҳоланмоқда.






