АсосийСИËСАТ

Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши ўтказилди

Ҳарбий соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича вазифалар белгиланди.

'Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши ўтказилди'ning rasmi

Бугун, 1 август куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Қаҳрамон Исроилов раҳбарлигида Қуролли кучлар вазирлик ва идораларининг мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедов, Фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов, Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда ҳарбий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган мулоқотда жорий йил давомида қўшинларда қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш ва интизомни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси, соҳаларни рақамлаштириш, киберхавфсизликни таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар

    Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилиши ўтказилди - Darakchi.uz