АсосийЖАМИЯТ

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимининг ўлими бўйича текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимининг фожиали тарзда вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

'“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимининг ўлими бўйича текширув бошланди'ning rasmi

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекцияси расмий муносабат билдирди.

Давлат меҳнат инспекцияси маълум қилишича, ҳолат назоратга олиниб, белгиланган тартибда текширув ишлари бошланган.

Текширув жараёнида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатлари, унга таъсир қилган омиллар, шунингдек, масъул шахсларнинг ҳаракатлари атрофлича ўрганилади.

Шунингдек, ходимни мажбурий меҳнатга жалб этиш билан боғлиқ ҳолатларга ҳам аниқлик киритилади. Агар қонунбузилиш ҳолатлари аниқланса, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.

Текширув якунлари бўйича қўшимча расмий маълумот берилиши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар