АсосийБУ ҚИЗИҚ

Хивадаги “Қовун сайли” фестивали Гиннес рекордлари китобига киритилди

Хива шаҳрида 7–9 август кунлари ўтказилган “Қовун сайли” фестивалида жаҳон рекорди ўрнатилди.

'Хивадаги “Қовун сайли” фестивали Гиннес рекордлари китобига киритилди'ning rasmi

 259 киши бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ қовун навини татиб кўриб, рекорд ўрнатди.

Фестиваль “Ичан-қалъа” тарихий мажмуаси ҳамда “Арда Хива” сайёҳлик марказида ташкил этилди. Унда жами 186 минг нафар меҳмон, жумладан, 150 минг маҳаллий ва 36 минг хорижий сайёҳ иштирок этди.

Фестивальнинг асосий воқеаларидан бири “Энг катта қовун дегустацияси” бўйича жаҳон рекордининг ўрнатилиши бўлди.

Гиннес рекордлари китоби томонидан берилган расмий сертификатга кўра, рекорд 9 август куни Хива шаҳрида қайд этилган. Унда 259 киши бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ қовун навини татиб кўрган. 

Рекордни тасдиқлаш жараёнида Гиннес рекордлари китобининг расмий ҳаками, Туркия ва Марказий Осиё бўйича вакили Шейда Субаши Гемижи ҳам иштирок этган.

Фестиваль давомида Хоразм вилояти туманлари, фермер хўжаликлари ва бошқа иштирокчилар томонидан қовун навлари, маҳаллий маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқлар намойиш этилди.

“Қовун сайли” фестивали Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш, агротуризмни ривожлантириш ҳамда маҳаллий маҳсулотларни кенг оммалаштиришга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар

    Хивадаги “Қовун сайли” фестивали Гиннес рекордлари китобига киритилди - Darakchi.uz