АсосийЖАМИЯТ

Башар Асад ўлим жазосига ҳукм қилинди

Энди эса Асад ҳокимияти ағдарилганидан қарийб икки йил ўтиб, Сурия суди собиқ президентга нисбатан энг оғир жазолардан бирини белгилади.

'Башар Асад ўлим жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

Суд Башар Асадни инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятларида айбдор деб топган. У билан бирга собиқ президентнинг укаси Маҳер Асад ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Башар Асад 2024 йил 8 декабрда мухолифат кучлари Дамашққа кирганидан сўнг мамлакатни тарк этган. У Россияга қочиб кетган ва у ердан бошпана олган.

Шундан сўнг Сурияда Асад ҳокимияти ағдарилиб, мамлакатда ўтиш даври бошланган. Ҳозирда Сурияни ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шара бошқармоқда.

Башар Асад 2000 йилда отаси Ҳофиз Асад вафотидан сўнг Сурия президенти лавозимини эгаллаган. У 2024 йил декабрига қадар, қарийб 24 йил мамлакатни бошқарган.

2024 йил 8 декабрга ўтар кечаси мухолифат кучлари Дамашққа кирган. Башар Асад эса пойтахтни самолётда тарк этган.

Кремль Асаднинг Россияда эканини тасдиқлаган, бироқ унинг қаерда яшаётгани билан боғлиқ тафсилотларни очиқламаган.

Энди эса Асад ҳокимияти ағдарилганидан қарийб икки йил ўтиб, Сурия суди собиқ президентга нисбатан энг оғир жазолардан бирини белгилади.

Бироқ ҳукм сиртдан чиқарилгани сабабли уни ижро этиш масаласи Асаднинг Россияда экани билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Башар Асад ўлим жазосига ҳукм қилинди - Darakchi.uz