АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда туроператор ва турагентлар сони 3,4 мингтадан ошди

Йил давомида уларнинг сони 24 фоиздан зиёдга кўпайган.

'Ўзбекистонда туроператор ва турагентлар сони 3,4 мингтадан ошди'ning rasmi

Ўзбекистонда туризм соҳасида хизмат кўрсатаётган туроператорлар, турагентлар ва бошқа тадбиркорлик субъектлари сони 3,4 мингтадан ошди. Йил давомида уларнинг сони 24 фоиздан зиёдга кўпайган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари сони 3 455 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирганда 676 тага ёки 24,3 фоизга ошган.

Туризм соҳасида фаолият юритаётган субъектлар сони сўнгги йилларда қуйидагича ўсган:

— 2022 йил — 1 918 та;
— 2023 йил — 2 071 та;
— 2024 йил — 2 585 та;
— 2025 йил — 2 779 та;
— 2026 йил — 3 455 та.

Шундай қилиб, сўнгги тўрт йилда мамлакатда туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари сони қарийб 1,8 бараварга кўпайган.

    Бошқа янгиликлар