АсосийСИËСАТ

Рим яқинидаги ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Ҳодиса 13 август куни юз берган.

'Рим яқинидаги ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди'ning rasmi

Маълум қилинишича, дастлаб завод ҳудудида ёнғин чиққан. Ўт ўчирувчилар ва полиция ходимлари воқеа жойида бўлган вақтда кучли портлаш содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Коллеферродаги завод KNDS компаниясининг шуъба корхонаси KNDS Ammo Italy томонидан бошқарилади.

Коллеферро шаҳри мэри Жулио Каламита завод ёзги таътил муносабати билан ёпиқ бўлган пайтда портлаш содир бўлганини айтди.

“Агар бу воқеа завод ишлаётган пайтда содир бўлганида, бу фожиа бўлиши мумкин эди”, деди шаҳар раҳбари.

KNDS компанияси баёнотида ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқа тафсилотлар воқеа жойидаги мутахассислар томонидан ўрганилаётганини билдирди.

Корхонада қуруқлик ва денгиз мудофаа тизимлари учун ўрта ва катта калибрли ўқ-дорилар, шунингдек, аэрокосмик учириш қурилмалари учун қаттиқ ёнилғи ишлаб чиқарилади.

Европа Иттифоқи ҳужжатларида KNDS Ammo Italy 2023 йилда 155 миллиметрли ўқ-дорилар ишлаб чиқариш бўйича тузилган келишувлар доирасида пудратчилардан бири сифатида қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар

    Рим яқинидаги ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди - Darakchi.uz