Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ўзини уй бошқарув органи раҳбари сифатида таништириб, фуқароларнинг 574,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда мазкур ҳолат фош этилган.
Текширув давомида фуқаролар А.Б. ва М.Б. ўзларини гўёки Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги “Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 29-сонли уй бошқарув органи раҳбари сифатида таништиргани аниқланган.
Улар шу йўл билан мазкур уйда яшовчи фуқароларнинг ишончига кириб, жами 574,6 млн сўм маблағни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






