АсосийЖАМИЯТ

Қўшни давлат энергетика тизимидаги авария Ўзбекистонда электр узилишларига сабаб бўлди

Қўшни давлат энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё ягона энергетика тизимига таъсир кўрсатди.

'Қўшни давлат энергетика тизимидаги авария Ўзбекистонда электр узилишларига сабаб бўлди'ning rasmi

Бу ҳақда "ЎзА" хабар берди.

Натижада Сурхондарё вилояти ҳамда мамлакатнинг бошқа айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди.

Маълум қилинишича, айни вақтда энергетика тизими мутахассислари томонидан истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш босқичма-босқич тикланмоқда.

Қўшимча маълумотлар берилганида жамоатчиликка хабар қилинади.

    Бошқа янгиликлар

    Қўшни давлат энергетика тизимидаги авария Ўзбекистонда электр узилишларига сабаб бўлди - Darakchi.uz