АсосийСПОРТ

ПСЖ “Барселона”дан Ферран Торресни 50 млн еврога сотиб олди

Томонлар музокараларни муваффақиятли якунлаган ва трансфернинг расмий эълон қилиниши кутилмоқда.

'ПСЖ “Барселона”дан Ферран Торресни 50 млн еврога сотиб олди'ning rasmi

Пари Сен-Жермен “Барселона” ҳужумчиси Ферран Торресни трансфер қилиш бўйича каталониялик клуб билан келишувга эришди. Marca маълумотига кўра, француз клуби футболчи учун қарийб 50 миллион евро таклиф қилган. Бу ҳақда The Guardian маълум қилди.

Томонлар музокараларни муваффақиятли якунлаган ва трансфернинг расмий эълон қилиниши кутилмоқда. Аввалроқ Торреснинг ПСЖ билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабар берилган эди.

Футболчининг “Барселона” билан шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар амал қилиши керак эди. Шу боис каталонияликлар уни сотиш орқали трансферлар учун қўшимча маблағга эга бўлади.

ПСЖ эса Ферран Торресни ҳужум чизиғидаги муҳим футболчилардан бири сифатида кўрмоқда. Унинг универсаллиги ва тажрибаси Париж клубига янги мавсумда асқотиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    ПСЖ “Барселона”дан Ферран Торресни 50 млн еврога сотиб олди - Darakchi.uz