Ўзбекистонда 2026 йил 1 январь ҳолатига 161 та маданият ва истироҳат боғи фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, боғлар сони 2024 йилга нисбатан 25 тага кўпайган. Уларнинг умумий майдони 1,8 минг гектарни ташкил этган.
2025 йил давомида маданият ва истироҳат боғларига 27 миллион марта ташриф буюрилган. Бу 2024 йилдаги кўрсаткичдан 3,2 миллионтага кўп.
Ташрифлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи — пойтахтдаги 29 та боғга 14,5 миллион марта ташриф қайд этилган. Кейинги ўринларда Наманган вилояти — 9,2 миллион ва Бухоро вилояти — 631 минг ташриф билан қайд этилган.
Энг кам ташриф Сирдарё (34 минг) ва Тошкент (16,7 минг) вилоятларида кузатилган.






