АсосийЖИНОЯТ

"Ҳудудгаз Қорақалпоғистон" филиалида 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди

Масъул шахслар газ ҳажмидаги тафовутни сабабларини аниқламасдан, ҳисоботга оддий йўқотиш сифатида киритгани айтилмоқда.

'"Ҳудудгаз Қорақалпоғистон" филиалида 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди'ning rasmi

Ҳудудгаз Қорақалпоғистон газ таъминоти филиалида 251,5 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда филиал масъул шахслари томонидан қабул қилиб олинган ва истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ ҳажмлари ўртасида тафовут аниқланган.

Текширувда масъул шахслар ушбу тафовутнинг келиб чиқиш сабабларини аниқламасдан, уни ҳисоботга оддий йўқотиш сифатида киритгани маълум бўлган. Натижада давлат ва жамият манфаатларига 251,5 млрд сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда 205-моддаси — ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    "Ҳудудгаз Қорақалпоғистон" филиалида 251,5 млрд сўмлик зарар аниқланди - Darakchi.uz