АсосийЖАМИЯТ

Электрдан ноқонуний фойдаланганлар давлатга 2,4 млрд сўмдан зиёд зарар етказди

Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Электрдан ноқонуний фойдаланганлар давлатга 2,4 млрд сўмдан зиёд зарар етказди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Қайд этилишича, етти ҳолат бўйича давлатга етказилган зарар миқдори 2,4 млрд сўмдан ошган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "S.U." фермер хўжалиги масъул шахслари "Синдоробод" ва "Халқобод" СИУ ҳудудларидаги ер майдонида сув насосларини электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улагани аниқланган. Оқибатда 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани айтилмоқда.

Шунингдек, Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими текширувида "S.G." МЧЖ раҳбари С.Г. савдо комплексида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 558,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Олмазор туманида эса "G.B." МЖЧ масъул шахслари ва бошқалар "Беруний" кўчасидаги кўп қаватли уйларда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланган. Бу ҳолатда 272,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Ўзбекистон туманида "Т.М." фермер хўжалиги масъул шахслари сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 217,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум қилинди.

Учқўрғон туманида фуқаро И.Н. балиқчилик хўжалигида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган ва 112 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Хўжайли туманида "P.M." МЧЖ масъул шахслари ғишт ишлаб чиқариш заводида электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 103,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Наманган шаҳрида эса фуқаро М.Ю. "Шодлик" МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланган. Унинг 100,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Электрдан ноқонуний фойдаланганлар давлатга 2,4 млрд сўмдан зиёд зарар етказди - Darakchi.uz