Маълумотларга кўра, уларнинг айримлари жазони ижро этиш муассасалари ёки депортация марказларида сақланмоқда. Қолганлари эса мамлакат ҳудудини тарк этмаслик шарти билан озод қилинган. Ҳуқуқий чоралар ҳар бир шахснинг ҳолатга қай даражада алоқадорлиги ҳамда ўтказилган маблағлар миқдорига қараб белгиланмоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси вазиятни назоратга олган бўлиб, фуқароларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётганини билдирган.
Шунингдек, консулхона Туркияда яшаётган ёки бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини банк карталари ва ҳисоб рақамларини бошқа шахсларга бермасликка чақирган. Фуқароларга келиб чиқиши номаълум бўлган маблағларни қабул қилмаслик ва уларни бошқа манзилларга ўтказмаслик тавсия этилган.
Эслатиб ўтиш жоиз, Туркия қонунчилигига кўра, бундай ҳаракатлар оғир ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.






