АсосийЖАМИЯТ

Избосканда 11 килограммдан ортиқ марихуана сотаётган шахс қўлга олинди

Андижон вилоятида “Қора дори — 2026” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида йирик миқдорда гиёҳвандлик моддаси савдосининг олди олинди.

'Избосканда 11 килограммдан ортиқ марихуана сотаётган шахс қўлга олинди'ning rasmi

Андижон вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Избоскан туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 11 килограммдан ортиқ «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан воқеанинг барча тафсилотлари ва унга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Избосканда 11 килограммдан ортиқ марихуана сотаётган шахс қўлга олинди - Darakchi.uz