АсосийЖАМИЯТ

Деярли ҳар учинчи қарз олувчида биттадан ортиқ кредит бор

Яна 7 фоиз аҳоли расмий ва тартибга солинадиган микромолия ташкилотлари хизматларидан фойдаланмоқда.

'Деярли ҳар учинчи қарз олувчида биттадан ортиқ кредит бор'ning rasmi

Ўзбекистонда банклардан кредит олган фуқароларнинг қарз мажбуриятлари бўйича янги таҳлилий маълумотлар эълон қилинди. Марказий банк томонидан тайёрланган молиявий оммабоплик бўйича илк миллий индекс натижаларига кўра, банклардан кредит олган мижозларнинг 29 фоизи бир вақтнинг ўзида биттадан ортиқ кредит мажбуриятига эга.

Маълумотларга кўра, Деярли ҳар учинчи қарз олувчида биттадан ортиқ кредит бор

Айни вақтда вояга етган аҳолининг 20 фоизи тижорат банкларида амалдаги кредит ҳисобварақларига эга. Яна 7 фоиз аҳоли расмий ва тартибга солинадиган микромолия ташкилотлари хизматларидан фойдаланмоқда.

Шу билан бирга, янги ажратилаётган чакана кредитларнинг қарийб 80 фоизи инсон омилисиз, автоматлаштирилган кредит конвейери орқали расмийлаштирилмоқда.

Қайд этилишича, вояга етган аҳолининг 98 фоизи ҳақидаги маълумотлар кредит бюроси базасига киритилган. Бу молия ташкилотларига кредит олувчининг кредит тарихини, амалдаги мажбуриятларини ва умумий қарз юкини баҳолаш имконини беради.

Марказий банкка кўра, кредитлаш кўламини кенгайтириш жараёнида ҳар бир қарз олувчининг мавжуд мажбуриятларини тўлиқ ҳисобга олиш, кредит шартларини унинг тўлов қобилиятига мослаштириш ҳамда ортиқча қарздорлик хавфини барвақт аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.

    Бошқа янгиликлар

    Деярли ҳар учинчи қарз олувчида биттадан ортиқ кредит бор - Darakchi.uz