Ўзбекистонда 1696 нафар малакали педагогга Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
Вазирнинг тегишли буйруғи билан устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланган.
Маълум қилинишича, танловда 1696 нафар педагог ғолиб деб топилган. Уларнинг 1400 нафари умумий ўрта таълим мактаблари, 98 нафари ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва 198 нафари мактабгача таълим ташкилотлари вакилларидир.
Ғолибларга 2026 йил сентябридан 2027 йил майига қадар, жами 9 ой давомида ҳар ойлик устама тўлаб борилади.
Устама миқдори:
— умумий ўрта таълим ташкилотлари педагоглари учун — 7 млн 480 минг сўм;
— мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари учун — 2 млн 992 минг сўм.
Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўлаш тизими 2022 йилда жорий этилган. Унинг асосий мақсади малакали ва юқори натижа кўрсатаётган педагогларни моддий рағбатлантиришдан иборат.






