АсосийЖАМИЯТ

Бухоро ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Жамшид Шаропов ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

'Бухоро ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзгарди'ning rasmi

Жамшид Шаропов 21 август куни Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жамшид Шаропов 1984 йил 27 январда Ғиждувон туманида туғилган. У 2005 йилда Бухоро давлат университети, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги — иқтисодчи.

У меҳнат фаолиятини 2002 йилда "Пахта Банк"нинг Бухоро вилояти бошқармасида бошлаган.

Кейинчалик "Агробанк" Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи (2014–2020), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи (2020–2021), Шофиркон тумани ҳокими (2021–2023) лавозимларида ишлаган.

2023–2026 йилларда "Агробанк" агросаноат мажмуаси корхоналарини молиялаштириш департаменти директори ўринбосари бўлиб фаолият юритган.

Тайинловга қадар эса банкнинг муаммоли кредитлар билан ишлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

    Бошқа янгиликлар

    Бухоро ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзгарди - Darakchi.uz