АсосийСИËСАТ

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини кутиб олди.

'Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди'ning rasmi

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан 23 август куни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди. Олий мартабали меҳмонларни "Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.

Аэропортда икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишини ўтказади. Саммит якунида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши, иқтисодий ва гуманитар лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди - Darakchi.uz