АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг мулоқоти Бухорода давом этади

Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг музокаралари ҳам Бухорода давом этади.

'Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг мулоқоти Бухорода давом этади'ning rasmi

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. У рафиқаси Меҳрибан Алиева билан бирга Бухоро шаҳрига келди.

Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Зироат Мирзиёева кутиб олди.

Меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

Бугун Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиши режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Бухородаги саноат корхоналарининг фаолияти билан танишади.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг мулоқоти Бухорода давом этади - Darakchi.uz