АсосийСИËСАТ

Ўзбекистон ТИВ Украинани Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Украина ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 25 августда ўрнатилган.

'Ўзбекистон ТИВ Украинани Мустақиллик куни билан табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинани Мустақиллик куни билан табриклади. Табрик йўллови вазирликнинг "Х" ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилинди.

"Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этамиз!", дейилади ТИВ табригида.

Бугун, 24 август куни Украина мустақиллик эълон қилинганининг 35 йиллигини нишонламоқда.

1991 йил 24 август куни Украина ССР Олий Радаси мамлакат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисидаги Актни қабул қилган.

Шу йилнинг 1 декабрь куни мазкур ҳужжат умумхалқ референдумига қўйилган ва овоз берганларнинг 90 фоиздан ортиғи Украина мустақиллигини қўллаб-қувватлаган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон ТИВ Украинани Мустақиллик куни билан табриклади - Darakchi.uz