Ўзбек мусиқа саҳнасида ўзига хос ижодий услуби, халқчил қўшиқлари ва фаол ижодий фаолияти билан танилиб бораётган хонандалардан бири — Улуғбек Юлчиев. Унинг ижодида замонавий мусиқий йўналишлар билан бир қаторда, тингловчига яқин мавзулар, самимий кайфият ва миллий оҳанг уйғунлиги алоҳида ўрин тутади.
Улуғбек Юлчиев нафақат ижрочи, балки қўшиқ яратиш жараёнида ҳам фаол иштирок этадиган санъаткор сифатида шаклланмоқда. Унинг репертуаридаги тароналар орасида “Ферузабону”, “Жинни қил”, “Иби-иби”, “Аҳа-ҳай”, “Севгиси ёлғон”, “Юрак кўтармайдида”, “Маст айлади”, “Телбадай”, “Заҳарда” каби қўшиқлар мавжуд.
Ижодкорлик — унинг асосий йўналиши
Улуғбек Юлчиев ижодининг муҳим жиҳатларидан бири — қўшиқнинг фақат ижрочиси бўлиб қолмасдан, унинг яратилиш жараёнида муаллиф сифатида ҳам қатнашишидир.
Хусусан, Ибрат Азаматовнинг “Одаммасман”, Ботир Қодировнинг “Севгиси ёлғоним” қўшиғи YouTube платформасида 93 миллиондан ортиқ, Баҳром Назаровнинг “Олча гули” қўшиғи эса 101 миллиондан ортиқ томоша қилинган. Шунингдек, Божалар гуруҳининг “Жадидлар” қўшиғи 21 миллиондан кўпроқ кўрилган. Хамдам Собиров ва Севинч “Кара гўзим” қўшиғи 122 миллиондан кўпроқ кўрилган. ва Улуғбек Қодировнинг “От души” синглида эса матн ва мусиқа муаллифи сифатида Улуғбек Юлчиев кўрсатилган.
Шунингдек, Аббос ижросидаги “Чарос” қўшиғининг матн муаллифи ҳам Улуғбек Юлчиев экани қайд этилган.
Бу эса унинг ижодий фаолияти фақат саҳнадаги ижро билан чекланмаслигини, балки қўшиқ яратиш жараёнида ҳам ўз қарашларига эга эканини кўрсатади.
“Ферузабону” — янги ижодий босқич
2025 йилда Улуғбек Юлчиевнинг “Майин эсар шаббода” таронаси тингловчиларга тақдим этилди. Қўшиқ 2024 йил апрель ойида чиқарилган бўлиб, унинг расмий YouTube каналидаги аудио версияси юз минглаб томошаларга эга бўлган.
“Майин эсар шаббода” нинг рақамли платформаларда пайдо бўлиши ижодкорнинг замонавий мусиқа бозоридаги фаоллигини ҳам кўрсатади. Шазам маълумотларида қўшиқ 2024 йил 17-Сентябда видео клипи чиқарилгани ва Улуғбек Юлчиев ижрочи ҳамда композиция муаллифларидан бири сифатида қайд этилган.
Ҳамкорликларга очиқ ижодкор
Улуғбек Юлчиев ижодий фаолияти давомида кўплаб санъаткорлар билан ҳамкорлик қилиб, турли дуэт лойиҳаларида иштирок этган.
У Шоҳзамон тахаллуси остида фаолият юритган даврида Сарсор Раҳимхон билан “Нархи қанча, меҳрни айтинг”, Ёдгор Мирзажонов билан “Йўлларимиз айро” қўшиқларини ижро этган. Шунингдек, Улуғбек Юлчиев номидан Гупмира билан “Қаймоғим”, Божалар гуруҳи билан “Дадамнинг омади бор”, Лажу билан “Чопдинг, бевафо”, Миржамол Нематов билан “Дидоринг ҳам қурсин”, Жасур Умиров билан “Менга арзон капалаклар ёқмайди”, Азиза Қобилова билан эса “Эсим кўп” каби дуэтлар яратилган.
Бундан ташқари, 2026 йилда “ЗЎР TV” телеканалининг “Ухламайсизми?” дастурида актёр ва хонанда Улуғбек Қодиров билан янги дуэтнинг премьераси бўлиб ўтди. “Дўстнинг энг зўри” деб номланган ушбу дуэтнинг мусиқа ва сўзлари Улуғбек Юлчиевга тегишли.
Улуғбек Юлчиев ва Улуғбек Қодировнинг “Дўстнинг энг зўри” дуэти ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ижро этилган.
Мазкур ижодий ҳамкорликлар Улуғбек Йўлчиевнинг турли санъаткорлар билан ишлашга очиқлиги, жанр ва ижро услубларида тажриба қилишга интилишини кўрсатади.
Рақамли аудитория билан янги мулоқот
Бугунги мусиқа индустриясида ижодкорнинг муваффақияти фақат телевизион эфир ёки концертлар билан белгиланмайди. YouTube, Instagram, TikTok ва мусиқий стриминг платформалари ҳам санъаткорнинг аудиториясини шакллантиришда муҳим воситага айланган.
Улуғбек Юлчиевнинг расмий YouTube каналида 2025 йилда тақдим этилган “Маст айладинг” видео клипи барча видеоларни қўшганда 222 миллиондан ортиқ томошабилнарни жамлагани унинг рақамли платформалардаги аудиторияси шаклланаётганидан далолат беради.






