АсосийЖАМИЯТ

Россиялик шахматчилар Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этмайди

46-Жаҳон шахмат олимпиадаси жорий йилнинг 15–27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

'Россиялик шахматчилар Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этмайди'ning rasmi

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Президентлар кенгаши Россия шахмат терма жамоаларининг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишига йўл қўймасликка қарор қилди. Бу ҳақда Россия шахмат федерацияси ижрочи директори Александр Ткачёв маълум қилди.

“Жамоаларимиз Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этмайди. Ушбу қарор FIDE президенти вазифасини бажарувчи Вишванатан Ананд ташаббуси билан кенгаш томонидан қабул қилинди”, — деди Ткачёв.

Унинг таъкидлашича, қарор шахматни сиёсатдан устун қўядиган шахслар эмас, шахсий манфаатларини биринчи ўринга қўядиганлар томонидан қабул қилинган.

46-Жаҳон шахмат олимпиадаси жорий йилнинг 15–27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.

Россия терма жамоаси FIDE томонидан мамлакатга нисбатан қўлланилган санкциялар узайтирилгани сабабли мусобақада иштирок этмайди. Шу тариқа, россиялик шахматчилар жамоавий дунё биринчилигини кетма-кет учинчи марта ўтказиб юборади.

    Бошқа янгиликлар

    Россиялик шахматчилар Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этмайди - Darakchi.uz