АсосийЖАМИЯТ

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

'Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 25 август куни соат 14:42 да Андижон шаҳрининг Бобуршоҳ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин юзага келгани ҳақида 112 ягона диспетчерлик хизмати орқали хабар берилган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 14:48 да етиб борган. Ёнғин соат 14:58 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида шохобчанинг шифт ва том қисми зарарланган. Қутқарувчилар томонидан бинонинг 500 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар