“Манчестер Юнайтед” “Барселона” ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Алехандро Балдега қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби футболчининг агенти Жорже Мендеш билан яқин соатларда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
22 ёшли Балде “Манчестер Юнайтед”нинг чап қанот ҳимояси учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Англия клуби футболчини доимий трансфер асосида эмас, балки ижарага олиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Бодле янги мавсумнинг биринчи ўйинида “Эльче”га қарши баҳсда (5:0) майдонга тушмади. “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик уни учрашув қайдномасига ҳам киритмади.
Айни пайтда Балденинг келажаги борасида турли хабарлар тарқалмоқда. “Манчестер Юнайтед” футболчини чап қанотдаги ҳимоя чизиғини кучайтириш учун муносиб номзод сифатида кўрмоқда.
Маълумот учун, Балденинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали 22 ёшли футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Ҳозирча томонлар ўртасида расмий келишувга эришилгани ҳақида маълумот берилмаган.






