АсосийДУНË

Трамп Онтарио кўлини ҳам “ўзлаштирди”: энди навбат океанга

“Канадаликлар ҳақиқатни номлаш нимани англатишини билади: бу Онтарио кўли деб аталади — ҳозир ҳам, бундан кейин ҳам”, деди Карни.

'Трамп Онтарио кўлини ҳам “ўзлаштирди”: энди навбат океанга'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп Канада билан давом этаётган савдо муносабатлари кескинлашган бир пайтда Онтарио кўлининг номини “Америка кўли” деб ўзгартириш тўғрисида фармон имзолади. Бироқ янги ном АҚШнинг федерал идораларида қўлланилиши билан чекланади. Канада ва халқаро ташкилотлар бу номдан фойдаланишга мажбур эмас.

Трамп 27 август куни Оқ уйнинг Овал кабинетига журналистлар билан суҳбатлашар экан, Онтарио кўлининг номи зудлик билан “Америка кўли”га ўзгартирилишини маълум қилди.

“Бу номни ўзгартириш ҳақида аслида анчадан бери ўйлаб келганман”, деди АҚШ раҳбари.

Онтарио кўлининг сув юзасининг қарийб 52 фоизи Канада, қолган қисми эса АҚШнинг Нью-Йорк штати ҳудудига тўғри келади. Кўлнинг ҳозирги номи 400 йилдан ортиқ тарихга эга.

Трампнинг қарорини Канада Бош вазири Марк Карни тан олмаслигини билдирди.

“Канадаликлар ҳақиқатни номлаш нимани англатишини билади: бу Онтарио кўли деб аталади — ҳозир ҳам, бундан кейин ҳам”, деди Карни.

    Бошқа янгиликлар