Туркманбоши шаҳри аэропортида давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастурига кўра, Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади. 9 октябрь куни эса Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг навбатдаги саммитида қатнашади.
Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.






