АсосийЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев: Келгуси ўн йиллик миллий юксалиш даври бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ислоҳотларга тўхталиб, ўтган даврда 652 та янги тиббиёт муассасаси барпо этилганини таъкидлади.

'Шавкат Мирзиёев: Келгуси ўн йиллик миллий юксалиш даври бўлади'ning rasmi

Натижада тиббий хизматлар ҳажми 3 баробар ошган. Илгари хорижда амалга оширилган 100 дан зиёд мураккаб диагностика ва даволаш усуллари бугун Ўзбекистонда ҳам бажарилмоқда.

“Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йилдаги 66,4 ёшдан 2025 йилда 75,4 ёшга етгани, гўдаклар ва оналар ўлими кўрсаткичи 4 баробар камайгани соҳадаги ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижасидир”, деди Президент.

Давлат раҳбари мамлакат тарихнинг масъулиятли ва ҳал қилувчи палласида турганини қайд этиб, келгуси ўн йиллик миллий юксалиш даври бўлишини таъкидлади.

Шу мақсадда инсон қадрини янада юксалтиришга қаратилган 7 та миллий дастур амалга оширилади.

Жумладан, болаларнинг 6 ёшли тайёрлов гуруҳларига қамрови қисқа муддатда 100 фоизга етказилади. Аҳоли саломатлиги билан боғлиқ давлат харажатлари келгуси беш йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5 фоизга етказилади.

Барча мактаблар халқаро баҳолаш дастурлари билан тўлиқ қамраб олинади. Техникумларда халқаро таълим стандартлари жорий этилиб, ёшларни юқори даромадли касбларга ўқитиш қамрови 1 млн нафарга етказилади.

“Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонда касб эгалламаган бирорта йигит-қиз қолмайди”, деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, камида 10 та университетни дунёнинг энг яхши 1000 та олий таълим муассасаси қаторига киритиш мақсад қилинган.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев: Келгуси ўн йиллик миллий юксалиш даври бўлади - Darakchi.uz