АсосийДУНË

Фарғонада 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Мазкур ҳолат бўйича эса 398 млн 930 минг сўмлик зарар ҳисобланган.

'Фарғонада 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

Фарғона вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди. Бу ҳақда тегишли идоралар хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрининг Ёруғлик кўчасида жойлашган фуқарога тегишли умумий овқатланиш шохобчасида истеъмолчининг табиий газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб олгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан табиий газдан фойдаланиш ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 1 млрд 561 млн сўмлик зарар ҳисобланган.

Яна бир ҳолат Қўқон шаҳрида аниқланган. Фуқарога тегишли новвойхонада лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келингани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича эса 398 млн 930 минг сўмлик зарар ҳисобланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    Бошқа янгиликлар

    Фарғонада 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди - Darakchi.uz