Сурхондарё вилояти Узун туманида давлат муассасаси директори ходимни меҳнат таътили вақтида мажбуран ишга жалб қилгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, ходим таътилда экани ва соғлиғи сабабли шифокор назоратида турганини билдирганига қарамай, муассаса раҳбари унга таҳдид ва босим ўтказган.
Инспекция текшируви давомида ходим қонуний таътилда бўлганига қарамай, унинг хоҳиш-иродасига зид равишда ишга жалб қилингани тасдиқланган.
Шундан сўнг муассаса раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси асосида маъмурий жазо қўлланди.






