АсосийДУНË

Россия Киев вилоятига зарба берди: 27 киши ҳалок бўлди

Ҳудуддан 381 киши, жумладан, 59 нафар бола эвакуация қилинган.

'Россия Киев вилоятига зарба берди: 27 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

29 август куни Россия Украинадаги Киев вилоятининг Буча туманига зарба берди. Ҳужум оқибатида 27 киши ҳалок бўлиб, 42 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Киев вилояти давлат маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қурбонлар сони якуний бўлмаслиги мумкин. Айни пайтда ҳудудда қутқарув ва ёнғин ўчириш ишлари давом этмоқда.

Жароҳатланган 42 кишининг 4 нафари болалар. Барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган, 7 киши шифохонага ётқизилган.

Ҳужумдан сўнг фавқулодда вазият ҳудудидан 381 киши, жумладан, 59 нафар бола хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Буча туманида қарийб 50 та тураржой биноси турли даражада зарар кўрган. Уй-жойи шикастланган аҳоли учун вақтинча яшаш жойлари ажратилган.

Шунингдек, Дмитривка қишлоғида аҳолининг мурожаатларини қабул қилиш учун фавқулодда вазиятларга жавоб бериш штаби ташкил этилган. У ерда фуқароларга иссиқ овқат ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Россия Киев вилоятига зарба берди: 27 киши ҳалок бўлди - Darakchi.uz