АсосийДУНË

ЖССТ Конгога Эболага қарши 50 минг доза вакцина етказди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатга Ervebo вакцинасининг 50 минг дозасини етказиб берди, яна 20 минг доза клиник синовларга йўналтирилади.

'ЖССТ Конгога Эболага қарши 50 минг доза вакцина етказди'ning rasmi

Демократик Конго Республикасида Эбола иситмасига қарши вакцинация кампанияси бошланди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Самюэль Роже Камбага кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) давлатга Ervebo вакцинасининг 50 минг дозасини етказиб берган.

Вакцина биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ва Эбола билан касалланган беморлар билан алоқада бўлган шахсларга қилинади.

Камбанинг маълум қилишича, ЖССТ томонидан берилган яна 20 минг доза вакцина мамлакатда клиник синовлар учун йўналтирилади.

Ervebo вакцинаси Канада олимлари томонидан яратилган ва Merck компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. У ДР Конгода биринчи марта 2018 йилда Эболага қарши қўлланган.

Айни пайтда мамлакатдаги Эбола вируси авж олишига Бундибуджио вируси сабаб бўлмоқда. Унга қарши вакцина ҳали ишлаб чиқилмоқда.

Маълумотларга кўра, ДР Конгода Эбола билан касалланганлар сони 5 794 нафарга етган, 2 786 киши вафот этган. Касалликдан ўлим кўрсаткичи 48,1 фоизни ташкил қилмоқда. Яна 843 киши Эбола гумони билан шифохона ва тиббий изоляция муассасаларида кузатув остида.

    Бошқа янгиликлар

    ЖССТ Конгога Эболага қарши 50 минг доза вакцина етказди - Darakchi.uz