АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди

Қайд этилишича, анъанага кўра, олий мартабали меҳмон Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

'Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди'ning rasmi

Бугун, 29 август куни Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, анъанага кўра, олий мартабали меҳмон Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Шунингдек, ташриф давомида Нарендра Моди мажмуа билан танишиб, унинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос меъморий хусусиятлари ҳақида маълумот олди.

Аввалроқ Ҳиндистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди - Darakchi.uz