АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги ШҲТ саммитида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев 31 август — 1 сентябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун йўл олади.

'Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги ШҲТ саммитида иштирок этади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 31 август — 1 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига боради.

Саммит кун тартибидан ШҲТ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш ўрин олган.

Йиғилиш якунида ШҲТнинг 25 йиллигига бағишланган Бишкек декларацияси ҳамда хавфсизлик, иқтисодиёт, транспорт, экология, сунъий интеллект ва маданий-гуманитар ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларни қабул қилиш режалаштирилган.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги ШҲТ саммитида иштирок этади - Darakchi.uz