АсосийСИËСАТ

Мирзиёев Лукашенкони туғилган куни билан қутлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларус президенти Александр Лукашенкога қўнғироқ қилди. Суҳбатда Лукашенконинг таваллуд куни, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва бўлажак учрашувлар режаси муҳокама қилинди.

'Мирзиёев Лукашенкони туғилган куни билан қутлади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларус президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Лукашенкони таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилади. Беларусь халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Александр Лукашенко ҳам Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, йил бошидан буён икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 28 фоизга ошган. Айни пайтда қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, электротехника ва енгил саноат каби соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Томонлар бўлажак икки томонлама учрашувлар ва тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Мирзиёев Лукашенкони туғилган куни билан қутлади - Darakchi.uz