АсосийСИËСАТ

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат рекордлари янгиланди

Навоий шаҳрида эса 30 август куни ҳаво ҳарорати 40,5 даражага етган.

'Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат рекордлари янгиланди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат рекордлари янгиланди

30 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳавонинг максимал ҳарорати бўйича рекорд кўрсаткичлар қайд этилди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилиб, шу санада 1937 йилда қайд этилган ҳарорат кўрсаткичини такрорлаган.

Сирдарё вилоятида ҳам максимал ҳарорат 38,1 даражани ташкил этган. Бу кўрсаткич 2025 йилда қайд этилган рекордни такрорлаган.

Навоий шаҳрида эса 30 август куни ҳаво ҳарорати 40,5 даражага етган. Бу 2010 йилда қайд этилган 38 даражали кўрсаткичдан 2,5 даража юқори.

Бухоро шаҳрида максимал ҳарорат 39,3 даражани ташкил қилган. Мазкур кўрсаткич 1945 йилда қайд этилган рекордни такрорлаган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат рекордлари янгиланди - Darakchi.uz