АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Горни қабул қилди

Энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

'Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Горни қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрига ташрифи доирасида АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.

Учрашув аввалида Сержио Гор Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарини самимий табриклади. Шунингдек, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар сиёсий мулоқот, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқалар изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳам ижобий суръат кузатилаётгани таъкидланди.

Энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, “С5+1” формати доирасида бўлажак тадбирларга ҳамда Ўзбекистон–Америка ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг махсус вакили Сержио Горни қабул қилди - Darakchi.uz