Италиянинг “Наполи” клуби ва Шотландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей юрак билан боғлиқ муаммо сабаб кичик жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради. Бу ҳақда “Наполи” клуби матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 29 ёшли футболчида енгил даражадаги яхши сифатли аритмия аниқланган. Шу муносабат билан Мактоминей яқин кунларда юрак аритмиясини бартараф этишга қаратилган жарроҳлик амалиётини ўтказади.
Футболчининг тикланиш жараёни қарийб бир ой давом этиши кутилмоқда. У сентябрь–октябрь ойларидаги халқаро танаффусдан кейин “Наполи” ихтиёрига қайтиши режалаштирилган.
Мактоминей 2024 йилдан буён “Наполи” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У неаполликлар сафида 82 та учрашувда майдонга тушиб, 27 та гол урган. Шотландиялик футболчи “Наполи” билан Италия чемпионати ва Италия Суперкубогида ғолиб чиққан.
Мактоминей 2017–2024 йилларда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубида тўп тепган. У манкунианликлар билан Англия Кубоги ва Англия Лига Кубогида бир мартадан ғолиб бўлган.
Шунингдек, футболчи Шотландия терма жамоасининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.






